ОТМларда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари ташкил этилади

Local

−

image

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга асосан намунавий штатларнинг 2 ва 3-позициялари қуйидаги лавозимлар билан тақдим этилган:

•    ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) (илгари - ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари);
•    ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) (илгари - ўқув ишлари бўйича проректор (филиал директори ўринбосари).

Юқорида кўрсатилган лавозимлар мамлакатнинг барча ОТМ намунавий штатларига киритилади.

Лавозим - ёшлар билан ишлаш бўйича проректор (филиал директори ўринбосари) намунавий штатлардан чиқариб ташланади.

Мониторинг ва ички назорат бўлими (талабалар сони 1500 кишигача бўлган ОТМда -  мониторинг ва ички назорат сектори) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг бўлими (талабалар сони 1500 кишигача бўлган ОТМда - жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, назорат ва мониторинг сектори) этиб қайта номланди. Бўлим (сектор) қуйидаги лавозимлар билан тақдим этилган: бўлим бошлиғи (сектор мудири), бош мутахассис, инспектор.

Янги бўлим - коррупцияга қарши курашиш "комплаенс-назорат" тизимини бошқариш бўлими киритилади. Мазкур бўлим бўлим бошлиғи ва бош мутахассис билан тақдим этилган. Бўлим бошлиғи лавозими талабалар сони 1 500 кишигача бўлган ОТМда назарда тутилмаган.

Бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилган.

Маълумот учун, намунавий штатлар олий таълим муасссасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушган маблағлар ҳисобидан жорий этилади.


Rate Count

54

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends