ОТМлар контракт миқдорини ўзгартирмайди – Иномжон Мажидов
Жамият
−
08 Август 2020
5247Олий таълим муассасалари бугунги кунда тўлов-контракт суммасини ўзгаришсиз қолдиради. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов матбуот анжуманида айтиб ўтди.
“Олий таълим муассасалари бугунги кунда контракт миқдорини ўзгартирмайди. Кўпайтирмайди ҳам, камайтирмайди ҳам. Камайтирмаслигининг сабаби ҳозирги ҳаражат 9 млн сўмдан сал ошиқ бўлса, бизда 80 фоиз талабалар тўлайдиган контракт 6,4 млн сўм. Уни камайтириш мумкинми? Мумкин, лекин уни қоплаши керак”, деди Мажидов.
Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда баъзи ОТМларда контракт миқдори ўқиш харажатларини қоплайди. Лекин бундайлар 20 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, 2020-2021 ўқув йили 2-курсдан юқори босқич талабалари учун ўқиш масофавий бошланади. Эпидемиологик вазият яхшиланмаса, 1-курс талабалари ҳам ўқишни масофавий бошланади.