Отатурк даврида йўқ қилинган Истанбулнинг илк мадрасаси 98 йил ўтиб тикланди

Олам

image

Кеча, 15 апрель куни Истанбулдаги илк мадраси бўлмиш Айя София Фотиҳ фаолиятини тўхтатганидан 98 йил ўтиб яна қайта очилди. Маросимда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған, Туркий давлатлар диний идоралари раҳбарлари, жумладан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси – муфтий Нуриддин Холиқназаров ҳам иштирок этди. 

Эрдўған мадрасининг фаолияти қайта тикланиши орқали халқнинг ўзлиги, тарихи, маданияти ўзига қайтарилмоқда. 

"Муҳташам ўтмишимизни бугун ва келажакка олиб бориш, уни халқимиз билан бирлаштириш учун жуда муҳим қадам ташладик. Бугун очган Айя София Фотиҳ мадрасаси билан яна бир дурдонамизни шаҳримизга қайтармоқдамиз", дейди Эрдўған. 

Президент Айя София Фотиҳ мадрасасининг 1453 йилда, Истанбулнинг фатҳ қилинишидан сўнг Айя София ибодатхонаси ёнида шаҳарнинг биринчи мадрасаси сифатида фойдаланишга топширилганини ва турли саналарда таъмирлаш ва қурилиш ишлари билан 1924 йилгача таълим хизматларини давом эттирганини эслатди. 

Истанбулни забт этган Фотиҳ Султон Меҳметнинг томонидан пойдевори қўйилган, асрлар давомида илм ва донишмандлик маскани бўлиб хизмат қилган ушбу тарихий мадраса аждодлардан қолган тарихий мерос, омонат сингари авлодларга бус-бутун етиб бориши муҳимлиги таъкидланди. 

“Мадрасамиздан эртага алломалар, зиёлилар, олим ва тадқиқотчилар етишиб чиқади, деган умиддаман”, дейди Президент. 

У, шунингдек, мазкур мадрасада ўз даврининг ва Ислом оламининг буюк мударрисларидан бири, Мовароуннаҳр заминида камол топган Али Қушчи сабоқ берганини айтиб, Ўзбекистон номини алоҳида урғулади. 

Эрдўған Мустафо Камол Отатурк раҳбарлиги даврида Айя София масжиди музейга айлантирилгани, мадраса ҳам йўқ қилинганини хотирлади. 

“Мадраса турли саналарда таъмирлаш, қурилиш ишлари билан 1924 йилгача ўз таълим хизматини давом эттирди. Бир муддат меҳрибонлик уйи сифатида фойдаланилганидан бузиб ташланган. Айя Софияни асл ўзлигидан айириб, музейга айлантирган менталитет, афсуски, бу мадрасага ҳам чидай олмади”, дейди Эрдўған. 

Маълумот учун, Тарихий манбаларга кўра, Султон Меҳмет II нинг 1453 йилда фатҳ қилинган Истанбулдаги биринчи қарори Айя Софияни масжидга айлантириш бўлган. 

Султон, шунингдек, Айя Софиянинг шимоли-ғарбий қисмидаги, илгари Византия руҳонийлари томонидан фойдаланилган бинони мадрасага айлантиришни буюрди. 

Фотиҳ мадрасаси асрлар давомида қайта-қайта таъмирланган. 

1869-1874 йилларда Султон Абдулазиз қарори билан эскирган бино бузилиб, пойдеворига мадрасанинг янги биноси қурилади. 

1924 йилда бу бино Истанбул муниципалитети қарори билан болалар уйи сифатида фойдаланила бошланди. 

1934 йилда Айя София масжидига музей мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди. 1936 йилда турли важлар билан мадраса биноси бузиб ташланган. 

38 хонали мадрасани реставрация қилиш лойиҳаси 2017 йилда бошланган. 2021 йил 25 апрелда Айя София ҳудудида қурилиш ва тиклаш ишлари якунланди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июль ойида Туркия Давлат кенгаши Истанбулдаги Айя Софияни музейга айлантириш тўғрисидаги 1934 йилда қабул қилинган Мустафо Камол Отатурк фармойишини бекор қилди. Шундан сўнг, ушбу мажмуадан масжид сифатида фойдаланилиши маълум бўлди. Орадан 86 йил ўтиб, 2020 йилнинг 24 июль куни Айя Софияда жамоат тўпланиб, жума намози ўқилди

Айя София ибодатхонаси Византия императори Константин II тарафидан милодий 360 йилда бунёд этилган. У ёғочдан қурилган бўлгани учун 404 йилга келиб ёниб кетган. Ўша йили ибодатхона биринчи бор таъмирланган. Ибодатхонанинг ҳозирги биноси эса Византия императори Юстинян биринчининг буйруғига кўра, 532-537 йилларда барпо этилган. Ибодатхонанинг қурилиши 5 йилу 10 ой давом этган. Унда 10 мингдан ортиқ қурувчи меҳнат қилган. Ибодатхона тарихчилар томонидан ўша даврнинг энг катта биноси сифатида қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made