Отадан қолган ўринни ўғил эгаллади. Абдуғани Сангиновнинг ўғли “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раислигига ўтирди

Жамият

image

Ислом Абдуғаниевич Абдураҳмонов “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинланди. 

Қайд этиш жоиз, Ислом Абдураҳмонов компаниянинг собиқ раҳбари Абдуғани Абдураҳмонович Сангиновнинг ўғли ҳисобланади. Маълумотларга кўра, Ислом Абдураҳмонов 2020 йил май ойида фожиа юз верган Сардоба сув омборини қуришда қатнашган компаниялардан бирининг асосий улушдори ҳисобланади. Хусусан, корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестр маълумотларига кўра, Тўпаланг HPD Holding'нинг 61,7 фоиз улуш Ислом Абдураҳмоновга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдуғани Абдураҳмонович Сангинов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланганди. Абдуғани Сангинов 2017 йилнинг майида “Ўзбекгидроэнерго” компанияси раиси этиб тайинланган. У 2020 йилда Сурхондаё вилоятидан Олий Мажлис Сенатига сайланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекгидроэнерго Абдуғани Сангинов Ислом Абдураҳмонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг