Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши қўзғатилди - Президент
Жамият
−
21 Июнь 2019
16274Аввалроқ, бугун, 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси очилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашмоқда. Давлат раҳбари ўз нутқида 20 июн куни ўз лавозимидан озод этилган Бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Маълумот учун, Отабек Муродов ўрнига 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси лавозимида ишлаб келган Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинланган эди.
Эслатиб ўтамиз, Отабек Муродов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 31 январь куни имзолаган ПФ-5320-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12 бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинланган эди. Бунгача Муродов Ўзбекистон Республикаси Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.
LiveБарчаси