Отабек Холматов филиппинлик рақибини нокаутга учратди (видео)

Спорт

image

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик спортчи Отабек Холматов бугун, 5 апрель куни Қозоғистонда ташкил этилган бокс оқшомида филиппинлик Жейсон Манигосга қарши рингга кўтарилди ва жанг якунига бир дақиқа қолганида техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.

8 раундга мўлжалланган жанг деярли тўлиқ давом этди. Жaнг якунига 1 дақиқа қолганида Отабек Холматов рақибини зарбалар ёмғири билан сийлади. Ҳакам эса техник мағлубият қайд этди. 

Қайд этиш жоиз, Холматов жанг давомида иккинчи ва тўртинчи раундларда рақибини нокдаун ҳолатига туширди. Бу эса ўзбекистонлик боксчининг ғалабасини таъминлади.

Шу тариқа, 29 ёшли Отабек Холматов профессионал фаолияти давомида ўзининг 13-ғалабасини тантана қилди. У карьерасида бир мартагина мағлуб бўлган. Бу ҳам бўлса Раймонд Фордга қарши жангда содир бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Профессионал бокс Отабек Холматов Жейсон Манигос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг