Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди
Спорт
−
28 Март
2227Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик WBA камари учун мажбурий даъвогар Шаҳрам Ғиёсов 12 апрель куни аргентиналик Франко Максимилиано Окампога қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Манбага кўра, Ғиёсов шу йилнинг 12 апрель куни Нью-Жерсида ташкил этиладиган бокс оқшомида рингга кўтарилади.
Маълумот ўрнида, Шаҳрам Ғиёсов профессионал фаолияти давомида 16 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Окампонинг ҳисобида 17 та ғалаба ва 2 та мағлубият мавжуд.
Қайд этиш жоиз, 12 апрель куни Атлантик Сити шаҳрида ташкил этиладиган бокс турнирининг марказий жанги ярим ўрта вазнда WBA чемпиони Эймантас Станионис ҳамда IBF чемпиони Жейрон Эннис ўртасида кечади. Ғиёсов бўлажак жангида ғалаба қозонса, кейинги жангини айнан Эннис-Станионис баҳси ғолибига қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 31 ёшли боксчининг қизи вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси