Жалоловга қарши рингга чиқишга тайёрман – Қамчибек Конкабаев

Спорт

image

2020 йилги Токио Олимпиадаси бронза медали соҳиби, икки карра Жаҳон вице-чемпиони, қозоғистонлик боксчи Қамчибек Конкабаев яна бир бор ўзбекистонлик Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқишга тайёр. Бу ҳақда “Sportnews” нашри хабар берди.

“Агар жанг ташкил этилса, Баҳодир Жалолов билан яна бир марта рингга чиқишга тайёрман. Албатта, бу қизиқ жанг бўлади. Ҳозирда профессионал боксда фаолиятини давом эттириш ёки эттирмаслик ҳақида ўйлаб кўрганим йўқ”, дейди Конкабаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Конкабоев ҳаваскор боксдаги фаолиятини якунлаганди.

Маълумот ўрнида, ҳаваскор бокснинг оғир вазн тоифасида Конкабоев ва Жалолов 10 марта тўқнаш келган ва жангларнинг аксарида ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Профессионал бокс Баҳодир Жалолов Қамчибек Конкабаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг