Остонада Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси қуриляпти
Жамият
−
27 Февраль 2019
9108Қозоғистон Республикаси пойтахти Остона шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси биноси қурилмоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 26 февраль куни Қозоғистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Остона шаҳрида қурилаётган Ўзбекистоннинг бўлажак элчихонаси бинолари мажмуасини бориб кўрди.
Қурилиш ишлари 2018 йилнинг май ойида Қозоғистон пойтахтининг Олма-ота туманида бошланган эди.
Элчихона берган маълумотларга кўра, дипломатик ваколатхона биносининг қурилиш ишларини 2019 йил якунига қадар тугаллаш мўлжалланган.
LiveБарчаси