Остонада содир бўлган ёнғинда болалар ҳалок бўлди

Олам

image

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги икки қаватли уйда содир бўлган ёнғин оқибатида тўрт нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар ФВВ матбуот хизматига таяниб, “Nur.kz” хабар берди. 

Қайд этилишича, кеча, 17 ноябрь куни эрта тонгда Остонадаги икки қаватли уйнинг томи ёниб, қисман қулаб тушган. Воқеа жойида ёнғин хавфсизлиги бўйича тадқиқот лабораторияси ишлаган, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг яқинларига Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳалокатлар тиббиёт маркази психологлари ёрдам берган.

“Хабар келиб тушганидан кейин қутқарувчилар 6 дақиқада воқеа жойига етиб келди ва очиқ ёнғинни аниқлади. Ёнғин 500 квадрат метр майдонни қамраб олган ва тўлиқ бартараф этилган. Аммо ёнғин оқибатида 2011, 2015, 2021 ва 2022 йилларда туғилган тўрт нафар бола ҳалок бўлган”, дейилади хабарда. 

Ҳодиса сабабларини аниқлаш ишлари бошланган ва суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти Житикара шаҳрида жойлашган шахсий томорқа ҳудудида содир бўлган ёнғин оқибатида 5 нафар бола ҳалок бўлган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Остона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made