Қозоғистонда ёнғин 5 нафар боланинг ҳаётига зомин бўлди (видео)
3-саҳифа
−
12 Октябрь
3120Қозоғистонда содир бўлган ёнғин 5 нафар боланинг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳолат кеча, 11 октябрь куни эрталаб соат 4:29 да Қўстанай вилояти Житикара шаҳрида жойлашган шахсий томорқа ҳудудида содир бўлган. Ёнғин оқибатида турар-жой биноси томи қулаган.
7 дақиқадан сўнг қутқарувчилар воқеа жойига етиб борган, уй бутунлай ёниб кетган. Соат 6:08 да ёнғин қамраб олиниб, тўлиқ ўчирилган.
“Вайроналарни тозалаш жараёнида 2011, 2016, 2018, 2019, 2022, 2023 йилларда туғилган вояга етмаган 5 нафар боланинг жасади топилди”, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўша пайт болаларнинг онаси дугонасиникида, отаси эса қамоқда бўлган. Ҳозирда мутахассислар ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2 октябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин оқибатида тахминан 150 кв м майдонда том бостирмаси ва уй жиҳозлари ёнган.
LiveБарчаси