Урганчдаги хонадонда ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
02 Октябрь
3964Бугун, 2 октябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 02:35 да “Янгиҳаёт” маҳалласи Фарғона кўчасида жойлашган аҳоли яшаш хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида Урганч шаҳар ФВБга хабар берилган. Урганч шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими Ёнғин-қутқарув қисми томонидан соат 03:55 да тўлиқ бартараф қилинган. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Мазкур ёнғин оқибатида тахминан 150 кв.м майдонда том бостирмаси ва уй жиҳозлари ёнган. Ёнғиндан хонадоннинг 120 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ёнғиндан тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятидаги Архитектура-қурилиш институтида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. 30 сентябрь куни эса Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин юз берганди.