Самарқанддаги ОТМда ҳам ёнғин чиқди

3-саҳифа

image

Кеча, 1 октябрь куни Самарқанд вилоятидаги Архитектура-қурилиш институтида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 23:45 да Самарқанд шаҳар Лолазор кўчасида жойлашган Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ҳудудида янгидан қурилаётган (қурилиши тугалланмаган) фаоллар залида ёнғин содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар берилган.

Шунга кўра, 6 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, улар воқеа жойига соат 23:54 да етиб борган. Соат 00:30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин оқибатида эски қурилиш маҳсулотлари  ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

“Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги бинода ёнғин чиққанди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Самарқанд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made