Осиё кубогидан кейин кўплаб ўзбек футболчиларининг трансфер нархи ошди
Спорт
−
21 Февраль
8222Қатар мезбонлик қилган Осиё кубоги якунланганидан сўнг бир қатор Осиё қитъаси термалари футболчиларининг нархи ўзгарди. Бу ҳақда “Transfermarkt” портали хабар берди.
Манбага кўра, қитъа биринчилигида яхши ўйин кўрсатган Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларидан Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер қиймати 1 миллион, Абдуқодир Ҳусановники эса ярим миллион еврога ошган.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Қаршининг “Насаф” клуби футболчиси Зафармурод Абдураҳматовнинг қиймати 150 минг еврога кўтарилди.
Ҳозирга келиб, Файзуллаевнинг трансфер нархи 5 миллион, Ҳусановники 2 миллион еврони ташкил қилмоқда. Абдураҳматовнинг қиймати эса ярим миллион еврога етди.
Қайд этиш жоиз, Осиё кубогидан кейин қўшни тожикистонлик бир қатор футболчиларнинг ҳам трансфер нархи сезиларли даражада ўсди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь