Осиё кубоги: Ўзбекистон футзалчилари Баҳрайнни яксон қилди

Спорт

image

Бугун, 1 октябрь куни Кувайтда ўтказилаётган футзал бўйича Осиё кубогининг 3-турида Ўзбекистон терма жамоаси Баҳрайнга қарши баҳс олиб борди ва йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Учрашувнинг 6-дақиқасида Элбек Тўлқинов ўзбекистонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 19-дақиқада Акбар Усмонов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Ўзбеистон терма жамоаси иккинчи таймни янада ҳужумкорроқ ўтказди. 22-дақиқада Машраб Одилов ўртадаги фарқни йириклаштирди. 4 дақиқа ўтиб, Шаҳрам Фахриддинов ҳам ўз исмини таблога ёздириб қўйди. Лекин бу ҳали ўзбекистонлик футазлчиларнинг охирги голи эмасди. 26 ва 30-дақиқаларда Нишонов ва Усмонов Баҳрайннинг дарвозасига 5 ва 6-голларни йўллади. 35-дақиқага келибгина Аммар Ҳасан Али Баҳрайннинг биринчи ва ягона голини киритди. Алининг голи ушбу учрашувдаги сўнгиси бўлди. Шу тариқа, ўзбекистонлик футзалчилар Баҳрайнни 6:1 ҳисобда мағлуб этди ва гуруҳ босқичида юз фоиз натижа қайд этган ҳолда, чорак финалга йўл олди. 

Ўзбекистон – Баҳрайн 6:1.

Ҳакамлар: Исса Абдулҳуссайн (Кувайт), Труонг Қуок Дунг (Вьетнам), Леунг Чунг Йин (Гонконг)

Голлар: 1:0 – Э.Тўлқинов (6), 2:0 А.Усмонов (20), 3:0 ¬– М.Одилов (22), 4:0 – Ш.Фахриддинов (26), 5:0 – Ҳ.Нишонов (27), 6:0 Акбар Усмонов (30), 6:1 –  Аммар Ҳасан Али (35)

Ўзбекистон (дастлабки бешлик): 1.Рустам Умаров , 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов.

Баҳрайн (дастлабки бешлик): 13.Сайид Фадҳел Радҳи Мажид Радҳи Маҳфуз, 4.Фалаҳ Аббос Иса Маҳди Али Юсуф, 6.Аммар Ҳасан Али Майҳад Али, 8.Муҳаммад Радҳи Муҳаммад Носир Муҳаммад Ал Санди , 12.Салман Маула Букхш Ҳамза Ҳайдар Муҳаммад.


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё кубоги

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made