Осиё кубоги U-23: Япония мағлубиятдан сўнг, кийиниш хонасини тозалаб кетди (фото)

Спорт

image

Кеча, 15 июнь куни Осиё Кубоги U-23 нинг ярим финали доирасида Ўзбекистон терма жамоаси япониялик тенгдошларига қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида зафар қучган эди.

Аламли мағлубиятга қарамасдан, Япония U-23 терма жамоаси ўзлари учун ажратилган кийиниш хонасини тозалаб кетган. 

Ушбу ҳолатга ПФЛ (Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси) директори Диёр Имомхўжаев ҳам эътибор қаратиб, японлар жаҳон футболига фаросатни экспорт қилганини таъкидлаб ўтди.

“Япония термаси кийим алмаштириш хонасининг ўйиндан кейинги ҳолати. Японияликлар жаҳон футболига экспорт қилган энг яхши фазилатлардан бири – бу сўзсиз фаросатдир”, деган Имомхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги U-23 нинг чорак финали доирасида ўтказилган Ўзбекистон ва Ироқ ёшлари ўртасидаги учрашувда юзга келган тартибсизлик учун Ўзбекистон U-23 нинг Япония ёшларига қарши ярим финал ўйинига ўзбекистонлик футбол ишқибозлари киритилмади. Шунингдек, OFK (Осиё футбол ассоциацияси) UFA'ни 50 минг доллар жаримага ҳам тортган эди.

Маълумот учун, 2018 йили футбол бўйича Россияда ўтказилган Жаҳон чемпионатинг нимчорак финалида Бельгияга имкониятни бой берганидан кейин Япония миллий жамоаси кийиниш хонасини тозалаб кетиб, мағлубиятни қандай мардларча қабул қилиш кераклигини бутун дунёга намойиш этган эди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Осиё кубоги

Баҳолаганлар

988

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг