Осиё чемпионларига қандай машина совға қилиниши маълум бўлди (видео)

Спорт

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-18 март кунлари Ўзбекистонда футбол бўйича U-20 Осиё чемпионати баҳслари бўлиб ўтди. Турнир якунларига кўра мезбон – Ўзбекистон жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Финал баҳсида Равшан Ҳайдаров шогирдлари ироқлик футболчиларни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Маълум бўлишича, тарихий ғалабадан сўнг, Осиё чемпионларига Lacetti (Gentra) машиналари совға қилинади. Ҳозирда “Бунёдкор” стадионида 30 га яқин Lacetti (Gentra) машинаси ўз эгасини кутиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон - Ироқ ўйинини стадиондан бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам кузатиб борганди. Баҳс якунлангач, давлат раҳбари ғолиб футболчиларга медаль тақиб, улар билан мусобақа совринини боши узра кўтарди.


Мақола муаллифи

Теглар

U-20

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made