Ўзбекистон U-20 жамоасининг навбатдаги рақиби аниқланди
Спорт
−
28 Май 2023 22831 1 дақиқа
Футбол бўйича U-20 Ўзбекистон жамоасининг 1/8 финалдаги рақиби маълум бўлди.
С гуруҳида Колумбия Сенегал билан дуранг ўйнади ва плей-офф босқичига чиқди. Япония эса 68-дақиқада Исроилга ютқазди.
Демак Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг навбатдаги рақиби Исроил бўлади.
Учрашув жорий йилнинг 31 майга ўтар кечаси соат 02:00 да ўтказилади. Ўйин Аргентинанинг Мендоза шаҳридаги “Мальвинас Архентинас” стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича У-20 Ўзбекистон жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Гватемалани мағлуб этиб, мусобақанинг 1/8 финалига йўл олганди.
Шунингдек, навбатдаги ўйинда жамоа сардори Умар Раҳмоналиев шерикларига ёрдам бера олмайди. Чунки футболчи 2-турда Янги Зеландия ва 3-турда Гватемала билан баҳсларда сариқ карточка олган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025