U-20 Ўзбекистон ЖЧ 1/8 финали олдидан жиддий йўқотишга учради

Спорт

image

Футбол бўйича U-20 Ўзбекистон жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 3-турида Гватемалани мағлуб этиб, мусобақанинг 1/8 финалига йўл олди. 

Жамоа сардори Умар Раҳмоналиев 1/8 финал ўйинида шерикларига ёрдам бера олмайди, чунки футболчи 2-турда Янги Зеландия ва 3-турда Гватемала билан баҳсларда сариқ карточка олди. Қоидаларга кўра, 2 та сариқ карточка олган футболчи 1 та ўйинни ўтказиб юборади.

Равшан Ҳайдаров шогирдлари иштирокидаги плей-офф ўйини 31 майга ўтар кечаси тунги соат 02:00 да бошланади. Ўзбекистон жамоасига кичик мундиалнинг “С” гуруҳида 2-ўринни қўлга киритган жамоа тўқнаш келади. Ҳозирча ушбу гуруҳда Япония 2-поғонани банд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати U-20 Ўзбекистон жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг