Луис де ла Фуэнте мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Спорт
−
02:31 248 1 дақиқа
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте “France Football” журнали томонидан 2025/26 йилги мавсумнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этилди. Тақдирлаш маросими Лондонда бўлиб ўтмоқда.
Луис де ла Фуэнте ушбу совринни қўлга киритиш учун Микель Артета, Унаи Эмери, Венсан Компани ва Луис Энрике номзодларини ортда қолдирди.
Ўтган мавсумда де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ўз тарихида иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди. Испанлар бунга қадар 2010 йилда Висенте дель Боске қўл остида ҳам жаҳон чемпиони бўлган эди.
Шунингдек, Испания терма жамоаси мағлубиятсиз серия борасида ҳам рекорд ўрнатди. Жамоа кетма-кет 42 та учрашувда мағлубиятга учрамади.
Маълумот учун, 65 ёшли Луис де ла Фуэнте 2022 йилдан буён Испания миллий терма жамоасига бош мураббийлик қилиб келмоқда. Унинг раҳбарлигида испанлар 2024 йилда Европа чемпионатида, 2023 йилда эса Миллатлар лигасида ғолиб чиқди.
Де ла Фуэнте аввалроқ Испаниянинг турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларида ҳам ишлаган. У 2015 йилда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионатида, 2019 йилда эса 21 ёшгача бўлганлар ўртасидаги қитъа биринчилигида Испанияни чемпионликка олиб келган.
Live
Барчаси26 Октябрь
26 Октябрь