Ошқозон саратонини гастритдан қандай ажратиш мумкин?
Саломатлик
−
26 Август 2021
10531Гастрит касаллигида ноодатий аломатларнинг мавжудлиги ошқозон саратони ривожланаётганидан дарак бўлиши мумкин. Бу ҳақда онколог Ольга Желудкова маълум қилди.
“Агар қўшимча шикоятлар бўлса, масалан, одам вазн йўқотса, қайт қилса, оғриқ фақат қоринда кузатилмаса, зудлик билан текширувдан — гастроскопиядан ўтиши керак. Қайт қилиш ҳолатида биз бошқа текширувларни ҳам тайинлаймиз”, деб таъкидлаган шифокор.
Терапевт Александр Барвинскийнинг таъкидлашича, ҳар қандай сурункали яллиғланиш, айниқса гастрит, шиш пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Шифокор мунтазам равишда текширувдан ўтишга чақирган ва 35 ёшдан ошганларга йилига бир марта гастроскопия текширувидан ўтишни тавсия қилган.
LiveБарчаси