Ортиқхўжаев “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раисини ишдан олди
Жамият
−
17 Декабрь 2019 27709 1 дақиқа
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қарори билан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси вазифасида ишлаб келган Моҳир Валиев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ортиқхўжаевнинг кеча, 16 декабрь куни имзолаган қарорига биноан “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажариш Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи А.Жўраевга юклатилди.

Валиевнинг нега лавозимидан озод этилгани ва энди қайси ташкилотда фаолият юритиши билан боғлиқ саволлар очиқ қолмоқда. Шуниси маълумки, у 2018 йилнинг июль ойида лавозимга тайинланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь