Ортиқхўжаев Бош вазирга ўринбосар бўладими?

Жамият

image
Мусаев ухламай, ухлатмай ишлаяпти. Вазир ярим тунда йиғилиш ўтказгани расман хабар қилинди north_east

Мусаев ухламай, ухлатмай ишлаяпти. Вазир ярим тунда йиғилиш ўтказгани расман хабар қилинди

Хабарингиз бор, бугун, 18 ноябрь куни Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида ҳоким ўзгарди. Зойир Мирзаев Тошкент вилоятига, Мурод Азимов Қашқадарё вилоятига ҳоким бўлди.

Бироз олдин маҳаллий ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Бош вазирги ўринбосар бўлиши ҳақида хабар тарқалди.

Мазкур хабарга ойдинлик киритиш учун Бош вазир Матбуот хизмати ходими Беҳзод Ҳидоятов билан боғланганимизда, у бундай тайинлов ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқлигини маълум қилди.

Қайд этиш керакки, ҳозир Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими вакант ҳисобланади. Бу лавозимда фаолият юритган Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди.

Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2018 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келяпти.

Аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳар ҳокими лавозимидан озод этилиши, унинг ўрнини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов эгаллаши ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Баҳолаганлар

743

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг