Расман: Иқтисодчи Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди

Жамият 9338
image
-

Ўзбекистон Республкаси Президенти Фармони билан Беҳзод Мусаев Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди.

Беҳзод Мусаев 2020 йил 14 майдан бери Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда.  

Беҳзод Мусаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

У 2010-2011 йилларда Солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган, унинг 2011 йилдан 2016 йилгача бўлган фаолияти ҳақида маълумот йўқ. У 2018 йилнинг март ойида Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасига, ўша йили декабр ойида эса Давлат солиқ қўмитаси раиси этиб тайинланганди.

Бугунгача Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида фаолият юритган Абдуҳаким Хожибоев нега истеъфога чиқарилгани ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ. Норасмий маълумотларга кўра, Хожибоев Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ўтиши кутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 392
Рейтинг: 3
t
×