Расман: Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлди
Жамият
−
18 Ноябрь 2021
8564Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов иштирок этди.
Шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят, шаҳар ва туманлар секторлар раҳбарлари, халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, Сенат аъзолари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари қатнашдилар.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Президент фармони билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди. Унга кўра, вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди.
Айни пайтга қадар Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, Даврон Ҳидоятов жорий йилнинг январь ойи охирида Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланганди.
LiveБарчаси