Ораз Абдураззоқов Beeline`дан кетишини маълум қилди

Жамият

image

Buzton қўшма корхонаси (интернет-провайдер, Beeline бренди) бош директори Ораз Абдураззоқов жорий йилнинг 19 июлидан эгаллаб турган лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди. У диққатини шахсий ёзувчилик лойиҳаларини амалга оширишга қаратмоқчи. Бу ҳақда Beeline Uzbekistan Матбуот хизмати хабар берди.

“Сўнгги йилларда ўз вақтимни каръера ва ёзувчилик фаолияти ўртасида бўлишимга тўғри келди. Ҳозир эса бир танлов қилиш вақти келган кўринади ва мен қарор қилдим”, деган Ораз Абдураззоқов.

Шу кунларда Россиянинг “Эксмо” нашриётида Абдураззоқовнинг “д’Артаньян қиличи ёхуд бир йил ўтиб” романи чиқаётгани маълум қилинганди.

“Яқин ойларда мен ўзимнинг адабий лойиҳаларим, шунингдек, янги китобим устида ишламоқчиман”, деб қўшимча қилган Ораз Абдураззоқов.

Бир вақтнинг ўзида Ораз Абдураззоқов Unitel (Beeline) ташқи алоқлар ва коммуникациялар директори сифатидаги фаолиятини ҳам якунлаяпти. Бу лавозимда у 2008 йилдан бери ишлаб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ораз Абдураззоқов Beeline

Баҳолаганлар

52

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг