Beeline 91 нафар ходими нега карантинга олинганини изоҳлади
Жамият
−
12 Май 2020
15578Аввалроқ, Beeline алоқа операторининг Тошкент шаҳрида ишловчи 91 нафар ходими коронавирус инфекцияси юқтириб олишда гумон қилиниб, карантинга олингани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан компания ўз муносабатини билдирди.
Компаниянинг маълум қилишича, мамлакатда карантин чоралари жорий этилиши билан Beeline ходимлар хавфсизлиги ва компаниянинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун ишни максимал даражада масофавий ташкил қилган.
“Аммо, айрим операцион вазифалар мавжудлиги боис, биз ва жамоамизнинг бир қисми абонентларимиз Beeline хизматидан фойдаланишда давом эта олишлари ва компания мутахассислари билан доимо боғланиш имкониятига эга бўлишлари учун шундай мушкул пайтда офисда бўлишимиз шарт. Афсуски, амалиёт шуни кўрсатадики, COVID-19 билан касалланиш хавфи ҳаммада мавжуд”, дейилади компания изоҳида.
Қайд этилишича, ходимлар COVID -19 юқтирганлиги хавфи пайдо бўлиши билан, компания тегишли санитария ва эпидемиология хизматлари билан биргаликда ишчиларни оммавий тарзда COVID -19 га тестдан ўтказган.
“Ходимлар ва уларнинг қариндошларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, компания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмаларига риоя қилган ҳолда, ўз ходимларини 14 кунлик карантинга жойлаштирди.
Вазият назорат остида, жамоамиз ва уларнинг яқинлари учун қилинаётган барча ишлар уларнинг фойдаси учун қилинмоқда”, дея воқеани шарҳлади Beeline Uzbekistan бош директори Сергей Афонин.
Қўшимча тариқасида, компания офисларида барча зарур ва тавсия этилган эҳтиёт чоралари риоя қилинаётгани ва мамлакатда карантин жорий этилган биринчи кундан бошлаб санитария-профилактика чоралари кўрилгани қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь