Beeline нима сабабдан ишламагани маълум бўлди
Жамият
−
18 Июнь
14563Ўзбекистон бўйлаб Beeline SIM-карталари билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Beeline Uzbekistan узилишлар бўлаётганига муносабат билдирди.
Алоқа операторининг маълум қилишича, компания абонентлари бугун, 18 июнь куни мобил интернет билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.
Компанияга кўра, айни пайтда тармоқда авария-тиклаш ишлари ўтказилмоқда.
“Баъзи фойдаланувчилар SMS юбориш ва қабул қилиш имконсизлиги ҳақида ҳам хабар берган. USSD хизмати ишламоқда. Шу сабабдан баъзи абонентларда интернет хизматлари ва бошқа сервислар ишлаши билан боғлиқ қисқа вақтли узилишлар кузатилиши мумкин. Яқин орада хизматларнинг ишлаши тўлиқ тикланади. Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилган хабарда.
LiveБарчаси