“Open budget” лойиҳасининг иккинчи мавсуми бошланди
Жамият
−
15 июл 1062 1 дақиқа
Ўзбекистонда “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги иккинчи мавсуми старт олди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди. Вазирликка кўра, бугун, 15 июлдан бошлаб 3 августга қадар ташаббускор фуқаролар ўз ҳудудларини ривожлантиришга қаратилган таклиф ва лойиҳаларини “Опенбудгет.уз” портали орқали тақдим этишлари мумкин.
Шунингдек, ушбу босқичда шериклик асосида амалга ошириладиган лойиҳаларни ҳам илгари суриш имконияти мавжуд. Бунда фуқаролар ўз ташаббусларини бошқа ташкилот ёки ҳомийлар билан ҳамкорликда амалга ошириш учун таклиф этиш имкониятига эга бўлади.
Лойиҳа топшириш жараёни якунлангач, белгиланган тартиб асосида саралаш ва овоз бериш босқичлари ўтказилади. Якуний натижаларга кўра ғолиб деб топилган лойиҳалар 2026 йил 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги байрами куни эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, “Open budget”нинг 1-мавсуми 11 март куни бошланганди.
Дилнура Уринова
Live
Барчаси