“Оpen budget”да овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят келиб тушди
Жамият
−
27 Август
4651“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсумида овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари юзасидан 39 та шикоят келиб тушди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, ҳудудлар кесимида энг кўп шикоят Фарғона вилоятида (7 та) тушган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 6 та, Наманган ва Жиззах вилоятларида 5 тадан шикоят тушган. Шикоятларнинг кўпчилиги умумтаълим мактаблари (19 та) ва тиббиёт ташкилотларида (16 та) кузатилган.
Маълум қилинишича, барча мурожаатлар тегишли туман (шаҳар) Халқ депутатлари Кенгашларига юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса, мазкур лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.
Маълумот учун, “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи 22 августда бошланди ва 31 август соат 23:59 га қадар давом этади. Жорий мавсумда илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан 3 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Бунда ҳар бир лойиҳа учун энг юқори қиймат 1 миллиард 360 миллион сўмни ташкил этади.