“Open budget” бошланди
Local
−
14:51 1116 1 minute
Бугун, 22 август куни “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги иккинчи мавсуми доирасида лойиҳалар учун овоз бериш жараёни бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, овоз бериш жараёни жорий йилнинг 31 август куни соат 23:59 га қадар давом этади.
Фуқаролар ўзлари маъқул деб топган лойиҳаларни бир неча усул орқали қўллаб-қувватлаши мумкин. Жумладан,
- “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
- порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
- Telegram’даги расмий бот ёрдамида .
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ташаббусли бюджет”нинг овоз бериш босқичида Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри иштироки вақтинчалик чеклангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги 2-мавсуми доирасида фуқаролар томонидан жами 23 551 та лойиҳа келиб тушган бўлиб, шулардан 20 254 таси ишчи комиссиялар томонидан саралаш босқичидан овоз бериш босқичига ўтказилган.
Live
All