“Open budget” бошланди

Жамият

image

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги 1-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Овоз бериш жараёнлари 20 март соат 23:59 га қадар давом этади.

Қуйидаги йўллар орқали овоз бериш мумкин:

“Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;

порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);

Telegram’даги расмий бот ёрдамида овоз бериш мумкин.

Маълумот учун, 2024 йилнинг март ойидан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида овоз беришда соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида “бир фуқаро – бир овоз” тизими жорий этилган. Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали овоз бериш жараёнида фуқароларни идентификация қилиш ҳамда бир фуқаро томонидан берилган битта овозни қабул қилиш тизими жорий этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йилги биринчи мавсуми учун лойиҳа киритиш босқичи расман якунлангани ва ушбу давр мобайнида фуқаролар томонидан жами 21 049 та лойиҳа таклифи тақдим этилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташаббусли бюджет Open budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг