“Олтин тўп”: Лев Яшин соврини учун номзодлар эълон қилинди

Спорт

image

2026 йилги “Олтин тўп” маросимида йилнинг энг яхши дарвозабонига бериладиган Лев Яшин соврини учун номзодлар маълум қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий саҳифаси хабар берди.

Ушбу номинацияда қуйидаги 10 нафар дарвозабон ғолиблик учун курашади:

  • Яссин Буну (Марокаш);
  • Тибо Куртуа (Бельгия);
  • Жоан Гарсия (Испания);
  • Грегор Кобель (Швейцария);
  • Эмилиано Мартинес (Аргентина);
  • Эдуар Менди (Сенегал);
  • Давид Райя (Испания);
  • Матвей Сафонов (Россия);
  • Унай Симон (Испания);
  • Возинья (Кабо-Верде).

Номзодлар рўйхатига Жаҳон чемпионатида Испания билан ғолиб бўлган Унай Симон, Аргентина терма жамоаси билан финалга қадар етиб борган Эмилиано Мартинес, турнирда катта машҳурликка эришган Возинья, шунингдек, “Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуа каби тажрибали дарвозабонлар киритилган.

Айни номинацияда ғолибни халқаро футбол журналистларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аниқлайди. Ҳар бир овоз берувчи уч нафар дарвозабонни танлаб, уларга 5, 3 ва 1 баллдан беради. Энг кўп очко жамғарган футболчи соврин соҳиби бўлади.

Маълумот учун, 2026 йилги “Олтин тўп” маросими жорий йилнинг 26 октябрь куни Лондонда ўтказилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг