Олти яшар қизга тегажоғлик қилган эркакнинг жазоси узайтирилди

3-саҳифа

image

Аввал хабар берганимздек, 2022 йилнинг ёзида Тошкентда катта ёшли эркак олти ёшар қизга тегажоғлик қилган, ноябрда эса жамоатчилик бундан хабар топганди. Айбланувчи биринчи инстанция суди томонидан 10 йил муддатга қамалган эди. Прокурорнинг апелляция протестидан сўнг суд жазо муддатини 15 йилга узайтирди. Бу ҳақда “Nemolchi.uz” лойиҳасида хабар қилинди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 22 декабрь куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди 1975 йилда туғилган жиноятчи Р.Ш.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 119-моддалари (Жинсий эҳтиёжларни ғайритабиий шаклда мажбуран қондириш) билан жиноят содир этганликда айбдор деб топган ва у 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган.
2023 йилнинг 9 январь куни Юнусобод тумани прокурори О.А.Азимов Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига апелляция аризаси юборган. 

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йил 16 февраль куни Тошкент шаҳар суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанцияси Тошкент шаҳри Юнусобод тумани прокурорининг кўрсатилган мурожаати асосида ушбу ишни кўриб чиққан. Натижада Р.Ш.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2022 йил 22 декабрдаги ҳукми бекор қилинган. Р.Ш. Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

Таъкидланишича, биринчи инстанция ҳукмида жиноят содир этишга суиқасд (яъни тугалланган жиноят эмас, балки уни содир этишга суиқасд) назарда тутилган 25-модда орқали айблов илгари сурилган. Бироқ прокурорнинг шикоятидан сўнг, келтирилган важларга мувофиқ, апелляция суди бу суиқасд эмас, балки тугалланган жиноят, деб топиб, қонунда белгиланган тартибда жазони кучайтирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят Тошкент жазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг