Олмота-Тошкент йўналишидаги автобус 41 йўловчи билан чўлда қолиб кетди
Олам
−
10 Декабрь
5267Кеча, 9 декабрь куни тунда Олмота-Тошкент автомагистралида йўловчи автобуси носозлик туфайли 41 нафар йўловчи билан чўлда қолиб кетди. Бу ҳақда “Liter.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳодиса Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Жуалин туманида содир бўлган. Автобусда 41 нафар йўловчи, жумладан, икки нафар бола бўлган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари жабрланганларга ёрдамга етиб борган. Йўловчилар тезда Шакпак ота қишлоғидаги иситиш пунктига эвакуация қилинган.
“Қутқарувчиларнинг профессионаллиги туфайли йўловчиларнинг бирортаси жароҳатланмади ва тиббий ёрдамга муҳтож бўлмади”, дейилади хабарда.
Аниқланишича, эвакуация қилинганларнинг аксарияти Россия фуқаролари бўлган. Қисқа муддатли дам олишдан сўнг йўловчилар захира автобусида йўлда давом этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида йўловчилари бўлган автобус 150 метрли чуқурликка тушиб кетган эди. Оқибатда автобусдаги тўрт киши ҳалок бўлган.
LiveБарчаси