Қозоғистонда йўловчи автобус улкан чуқурликка тушиб кетди. Қурбонлар бор
Олам
−
04 Январь
8592Бугун, 4 декабрь куни Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида йўловчилари бўлган автобус 150 метрли чуқурликка тушиб кетди. Бу ҳақда "Tengrinews" хабар берди.
“Айни пайтда қутқарув ишлари давом этмоқда. Афсуски, Фавқулодда вазиятлар хизмати қутқарувчилари ҳалок бўлган икки нафар фуқаронинг жасадини қумдан топишди. Уларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда. Автобус эса ҳали топилмади, қидирув тугагани йўқ”, дея хабар берди Профессионал ҳарбийлаштирилган фавқулодда қутқарув хизматлари республика марказий штаби.
Қўшимча қилинишича, автобусда тўрт киши бўлган.
"Ушбу фожиали воқеа барчамиз учун қаттиқ зарба бўлди. Қутқарув хизмати қурбонларнинг оилаларига барча зарур ёрдамни кўрсатади, уларнинг қариндошларидан ҳеч бири қаровсиз қолмайди", дейилади баёнотда.
Маълумот учун, 4-январь куни соат 01:25 атрофида Павлодар вилоятининг Баянаўл туманида “Майкаинзолото” АЖ ҳудудида, Майкаинский шахтаси яқинида ичида тўрт киши бўлган автобус чиқинди ҳудудига тушиб кетган.
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, қулашнинг дастлабки узунлиги 150-200 метр, эни 500 метр, қулаш чуқурлиги 150 метрни ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь