Олмазорда юк машинаси бошқарувни йўқотиб, 3 та транспорт воситасига бориб урилди
3-саҳифа
−
08:54 1063 1 дақиқа
Тошкентнинг Олмазор туманида юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган иккита Damas ва автокранга урилди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 9 октябрь куни соат 13:50 ларда Олмазор тумани Себзор кўчасидаги 9-оилавий поликлиника қаршисида FAW русумли юк автотранспорт воситасини 1985 йилда туғилган Ж.Б. исмли ҳайдовчи бошқариб кетаётган бўлган. У бошқарувни йўқотиб, оралиқ масофани сақлай олмасдан, светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган иккита Damas ва XCMG русумли автокранга бориб урилган. Оқибатда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида иккита Damas ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Бошқа жароҳат олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ М-39 автомобиль йўлининг Тошкент–Термиз йўналиши Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтувчи қисмида 3 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь