Олмазор туманидаги ЙТҲ бўйича расмий маълумот берилди

Жамият

5e00d7e36fc11433175743 (4)

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида юк машинаси ва автобус тўқнашгани ҳақида хабар берган эдик. ИИВ ЙҲХББ мазкур ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди.

Унга кўра, ҳайдовчи К.Н. 18-автосаройга тегишли бўлган Isuzu русумли 31-йўналишдаги автобусни бошқариб кетаётиб, Қорақамиш 2/4 мавзеси, “Тансиқбоев” бекати қаршисида бир йўналишда, ўзидан олдинда ҳаракатланаётган ҳайдовчи М.С. бошқарувида бўлган “КамАЗ” русумли юк транспорт воситасининг орқа томонига урилган.

Натижада, Isuzu автобуси ҳайдовчиси К.Н. ва унинг билет тарқатувчиси фуқаро А.Ф. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг