Олмазор туманида газ таъминоти қисман тўхтатилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 18 август куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Тошкент шаҳар Олмазор туманининг баъзи кўчаларида газ таъминоти вақтинча узиб қўйилди. Бу ҳақда  Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, ҳозирда туманнинг Чаманбоғ кўчасидан ўтувчи газ қувурини таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан ушбу маҳалланинг қатор кўчаларида соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Тошкент Олмазор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made