Тошкентнинг яна бир туманида иссиқ сув таъминоти узилди
Жамият
−
17 Август 2023
2881Бугун, 17 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилди. Бу ҳақда пойтахт иссиқлик таъминоти оператори Veolia Energy Tashkent ўзининг Telegram`даги расмий каналида хабар берди.
Хабарда билдирилишича, тумандаги баъзи ҳудудларда иссиқ сув таъмоноти тармоқнинг зулфинларидаги авариявий таъмирлаш ишлари туфайли фақат бир кун – бугун ўчирилади. Унга кўра, иссиқ сув етказиб бериш қуйидаги манзилларда вақтинча тўхтатилди:
• С-2, С-4, С-5, С-6 мавзелари;
• “Ниёзбек йўли”, “Осиё”, “Арифов”, “Амир Темур” кўчалари (қисман).
Маълумот учун, таъмирлаш ишлари тугалланиши биланоқ иссиқ сув етказиб бериш қайта тикланади (бугун соат тахминан 23:00 гача).
Эслатиб ўтамиз, кеча 2-ИМ қозонхонасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Мирзо Улуғбек туманининг баъзи ҳудудларида иссиқ сув таъминоти 5 кунга ўчирилиши ҳақида хабар берилган эди.