Олмазор туманида газ таъминоти қисман тўхтатилди
−
18 August 2023 4559 1 minute
Бугун, 18 август куни куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Тошкент шаҳар Олмазор туманининг баъзи кўчаларида газ таъминоти вақтинча узиб қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Келтирилишича, ҳозирда туманнинг Чаманбоғ кўчасидан ўтувчи газ қувурини таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан ушбу маҳалланинг қатор кўчаларида соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти ўчирилганди.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November