Олмаотадаги ёнғинда ўлган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди
Олам
−
30 Ноябрь 2023
11388QALAMPIR.UZ Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида содир бўлган ёнғинда вафот этган ўзбекистонликларнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.
Олмаота шаҳрида Ади Шарипов кўчасидаги ҳостелдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар:
• Нусрат Абдулла ўғли Абдувоҳидов – 2000 йил 29 ноябрь куни туғилган – жорий йилнинг 21 ноябрь куни Қозоғистонга борган;
• Сайлабай Индиматдинович Калиев – 2000 йил 9 январь куни туғилган – Қозоғистонга қачон боргани номаълум.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 30 ноябрь куни соат 05:33 атрофида Олмаота шаҳрининг Ади Шарипов кўчасида жойлашган бинода ёнғин чиқди. Фавқулодда вазият вақтида ичкарида 72 киши бўлган. Уларнинг аксарияти эвакуация қилинган. Қутқарувчилар етиб келгач, 13 кишининг жасади топилган. Улардан 9 нафари Қозоғистон, икки нафари Ўзбекистон ва яна иккиси Россия фуқаролари экани аниқланди. Шунингдек, икки киши шифохонага етказилган. Дастлабки тахминларга кўра, қурбон бўлганлар карбон моноксит (ис гази)дан заҳарланиш оқибатида вафот этган бўлиши мумкин.
Ёнғин ортидан фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди.