Олмалиқдаги автоҳалокатда мактаб ўқувчиси вафот этди
3-саҳифа
−
12 Май 2346 1 дақиқа
Бугун, 12 май куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида 26 ёшли ҳайдовчи 9 ёшли икки болани уриб кетди. Ҳодиса оқибатида 1 бола вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат тахминан 14:00 ларда Олмалиқ шаҳри Амир Темур кўчасида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи C.Д. пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 2 нафар 2017 йилда туғилган пиёдаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Пиёдаларнинг бири олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Яна бир нафари шифохонага ётқизилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи мазкур ишга жалб қилинган ҳолда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Конимех туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 киши ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси