Олмалиқда велосипедда кетаётган боланинг боши бетон тешигига тиқилиб қолди (видео)
Жамият
−
10 Июнь 2023
13536Тошкент вилоятида йўл четида ўрнатилган бетон электр таянчнинг тешигига боши билан кириб қолган 14 ёшли болага ёрдам кўрсатилди. У велосипедда кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиши оқибатида шундай ҳолатга тушган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 9 июнь куни соат 16:54 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Олмалиқ шаҳар Тўмарис кўчасида 14 ёшли боланинг боши бетон тешигига тиқилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган. Бола кўча бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четига ўрнатилган бетон электр таянчига урилган ва ундаги тешикка боши кириб қолган.
ФВВ қутқарувчилари махсус асбоб-анжомлар ёрдамида болага амалий ёрдам кўрсатган ва у тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Айтилишича, айни пайтда ўсмирнинг аҳволи яхши.