Олмалиқда эркак 7 ёшли қизни ўғирлашга урингани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида бир эркак ёш қизни ўғирлаб кетмоқчи бўлганлиги ҳақида тарқалган видеолавҳа юзасидан ҳокимлик муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 2 март куни фуқаро 1961 йилда туғилган М.Қ. укаси О.Қ.нинг “Тошкент” маҳалласидаги хонадонларнинг бирида туғилган кунни нишонлаш учун бориб, у ерда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Соат 19:00 ларда М.Қ. уйига қайтиб келаётган вақт ошқозонида қаттиқ оғриқ турганлиги учун “Янги ҳаёт” маҳалласи, 27-уй йўлагига кириб, зинада ўтириб қолган.

Шу вақт 27-уйдаги хонадонда яшовчи, вояга етмаган, 2014 йилда туғилган, А.И. дўкондан туз олиб келаётганлиги ва уй йўлагида ўтирган нотаниш шахсни кўриб, қўрққани сабабли, ичкарига кира олмасдан турганида, дадаси Ж.Ж. келиб қолган. Ж.Ж. бу ҳолатни нотўғри тушунган ва ўша жойдаёқ шаҳар ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳолатни Ж.Ж.нинг қўшниси Ж.М. телефонда тасвирга олган.

Шундан сўнг, ҳолатдан хабари бўлмаган ҳолда у ерга келиб қолган Д.А. таниши Ж.М.нинг телефонидаги видеотасвирни ўз телефонига кўчириб олиб, М.Қ. ёш болаларни ўғирлаш билан шуғулланиб келаётгани ҳақида шарҳ билан телеграм ижтимоий тармоғи орқали тарқатиб юборган.

Фуқаро М.Қ. томонидан вояга етмаган А.И.га тегинилмаган, унга тан жароҳати етказилмаган ва уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилмаган. Мазкур ҳолат бўйича ҳозирда Олмалиқ шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Олмалиқ

Баҳолаганлар

528

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг