Олий таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жамият
−
10 Февраль 2020
10685Бугун, 10 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов бошчилигида йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 68-сон қарори билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари этиб тайинланган Юсуф Қодирович Абсоатов жамоага таништирилди.
Юсуф Абсоатов 1990 йилда туғилган. 2012-2016 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавр босқичида таҳсил олган. Бугунги кунги кунда Юсуф Абсоатов Ўзбекистон Миллий университети Кимё факультети II босқич магистранти.
Президент маслаҳатчиси Давлат раҳбари томонидан олий таълим тизими олдига катта вазифалар қўйилганлиги, энг аввало, ёшлардаги олий маълумотли бўлиш орзусини рўёбга чиқариш йўлида барча чоралар кўрилиши лозимлиги ҳамда бу вазифаларни бажаришда янги вазир ўринбосари билан ҳамжиҳатликда ишлаш зарурлигини таъкидлади.
Ўз ўрнида вазир Иномжон Мажидов соҳага замонавий АКТни жорий этишда иқтидорли ёшлар ташаббуси ҳар қачонгидан муҳимлигини ҳамда вазирлик жамоаси Юсуф Абсоатов тўла қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
LiveБарчаси