Олий суд раиси лавозимидан озод этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бахтиёр Жаҳонгирович Исломовни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдимнома киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби хабар берди.

Бугун, 18 июнь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтган. Уни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борган. Кенгаш мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилган.

Билдирилишича, Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати Кенгаши томонидан Бахтиёр Жаҳонгирович Исломовни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

У мазкур лавозимда 2022 йилнинг августидан буён фаолият юритиб келаётган эди. Қайд этиш жоиз, Бахтиёр Исломов муддатидан олдин лавозимини тарк этди. Ундан олдинги Олий суд раиси Козимжон Комилов ҳам эрта – лавозимига киришганидан 2 ойдан сўнг ишдан кетган эди.

Маълумот учун, Бахтиёр Исломов муқаддам Фарғона ва Тошкент вилоятларида судьялик қилган, 2020 йил ноябригача Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раиси бўлган. У 2020 йил ноябрида Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергеновнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Орадан бир йил ўтиб, Рустам Иноятов ўрнига Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида иш бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Исломов Олий суди раиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг