Ўзбекистонда тергов изоляторлари деярли тўлиб бўлди
Жамият
−
10 Ноябрь
21383Ўзбекистонда фаолият юритувчи тергов ҳибсхоналари деярли тўлиб бўлган. Бу ҳақда Олий суд раиси Бахтиёр Исломов адвокатлар билан бўлган мулоқотда маълум қилди.
Бахтиёр Исломовга кўра, бундай ҳолат Ўзбекистонда илк бор 2001 йилда кузатилган.
“Қамоқ эҳтиёт чораси оммавий (97 фоиз ҳолларда) қўлланаётгани ҳақида гап кетганда изоляторлар тўлиб кетган. Бунақа ҳолат илк бор 2001 йилда кузатилган. Ўшанда вақтинча сақлаш жойларидаги шарт-шароитни ўрганиш учун идоралараро комиссия тузилган эди. Ҳозир ҳам ўшанга ўхшаш вазият бўляпти. Лекин муаммо янги тергов ҳибсхоналарини қуриш билан ҳал қилинмаслиги керак”, деган Олий суд раиси.
Адвокат Баҳром Саломов эса қамоқ эҳтиёт чорасини қўллашда суиистеъмолчиликка йўл қўймаслик учун айблов органи зиммасига гумонланувчи терговдан қочиши ёки гувоҳларга босим ўтказиши мумкинлигини исботлаб бериш каби аниқ мажбуриятлар юклашни таклиф қилган.