Олий суд раиси лавозимидан озод этилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов бугун, 10 август куни лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Унинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов эгаллаган. 

Комилов жорий йилнинг 13 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлисида Олий суд раиси лавозимига қайта сайланган эди. Президент Шавкат Мирзиёев Комилов Козимжон Фозилович номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига навбатдаги муддатга сайлаш учун Сенатга тақдимнома киритганди. Ушбу тақдимнома сенаторлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Козимжон Комилов 2017 йилнинг май ойидан буён мамлакат Олий суди раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. Олий суд раиси ҳар 5 йилда бир марта сайланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

717

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг