Олий судга янги судьялар сайланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда Судьялар олий кенгаши аъзолар таркибига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Олий Суд Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйида ўн йиллик муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайланганлар билан танишишингиз мумкин:

  • Нурали Жовлиев (1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган);
  • Нодиржон Хожиматов (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Фарғона вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган);
  • Шарофиддин Болиев (1982 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят маъмурий судининг судьяси лавозимида ишлаган);
  • Дурдонахон Абдуқаҳҳорова (1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
  • Абатбай Аяпов (1984 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, Қорақалпоғистон Республикаси судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
  • Элбекжон Турғунбоев (1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
  • Лутфулла Мамаражабов (1980 йилда Жиззах вилоятида туғилган, Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
  • Зоир Рустамов (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Сурхондарё вилоятининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
  • Феруз Ражабов (1983 йилда Бухоро вилоятида туғилган, Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимида ишлаган).

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қарори билан Алишер Шоназарович Ҳамроев ва Гўзал Равилевна Зиганшина беш йил муддатга ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари – Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши судьялари этиб сайланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Олий суд судья

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made